Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллиги

Самарқанд давлат университети 4-сон талабалар турар жойида “Зулфияхоним издошлари” бадиий кечаси бўлиб ўтди. Тадбир Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллигига бағишланиб, биология факультети тюторлари ва талабалари иштирок этди. Кечани тюторлар бошлиғи Шахриёр Жўраев кириш сўзи билан очиб, барча иштирокчиларни муборакбод этди.
- Зулфия ижодида ўзбек хотин қизларининг тақдири муҳим роль ўйнайди, - дейди Самарқанд давлат университети биология факультети талабаси Гулҳаё Ҳакимова. - Зулфия шеърияти табиатга ҳамда унинг ажралмас қисми ва юқори чўққиси бўлмиш одамзотга нисбатан ҳаяжонли севги билан бурканган. Зулфиянинг жасорат, ҳаққоний халқ ғурури, табиат ва инсонга нисбатан самимий туйғулар ва ҳурмат, бой ранглар ва кутилмаган янги тимсоллар билан бажарилган лирикаси, китобхон қалбини ларзага келтиради ва қалбимизда ўчмас из қолдиради.
Тадбир давомида талабалар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, иштирокчиларни хушнуд этди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.