Самарқанд давлат университети талабаларига  маҳорат дарси ўтди

         Самарқанд давлат университети биология факультетида  Бакриддин Зарипов ҳикол зотли қуённинг ингичка ичагида глюкозанинг сўрилиши тажрибасини амалга оширди. Мазкур машғулотдан мақсад ошқозон-ичакларда моддалар сўрилиши жараёнларини аниқлашдан иборат.

         - Дунёнинг кўпгина ривожланган мамлакатларида бўлганман, - дейди академик Бакриддин Зарипов. –  Американинг нуфузли Ҳарвард университетида ҳам бир қатор илмий ишларни амалга оширганман. Самарқанд давлат университети билан Ҳарвард университетининг веварий лабораториясини таққослаб кўрдим. Ҳеч қандай муболағасиз айта оламанки, СамДУ лабараториясидаги имконият ва шароитлар Ҳарвард университети лабараториясидан кўра анча яхши ва афзалликларга эга. Бу ерда бугун илк марта тажриба амалиётини олиб бордик. Унда талабалар, магистрант ва докторантлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

         - Қуёнлар овқат ҳазми трактининг морфо-функционал хусусиятларига, табиий чидамлигига таъсири мавзусида тадиқот олиб боряпман, -  дейди СамДУ биология факультети докторанти Муниса Баҳриллаева. – Шу кунгача мавзунинг назарий томонларини тадқиқ этган бўлсам, эндиликда амалий тажрибалар бўлимига эътибор қаратмоқдаман.  Бугун биринчи марта қуённинг овқат ҳазм қилиш тракти бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказдик. Бунинг учун аввало, академик Бакриддин Зариповга миннатдорлик билдираман.

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.