Баҳор келди

“Баҳор... Ёноқларни майин шабада силайди. Дарахтларнинг ёш сурхлари қийғос гуллар ичида - оқ зарга ботириб olinganday... Ҳув анави дўнгликдаги майсазорга бир қўй билан эчки боғлаб қўйилибди. Эчкининг икки улоқчаси дикир-дикир сакрайди. Қўйнинг ҳам қўзичаси бор. Улоқчалар билан яйраб, югуришиб юрибди. Шунчаям дўмбоқи... Сакрашганини, яйрашганини кўриб, улар билан бирга ўйнагиси келади кишининг...” (Тоҳир Малик)
Машҳур ҳофизнинг “Баҳор ҳам келади, баҳор алдамас” дея хониши дилларни яйратиш билан бирга ўйга солади. Кейинги вақтларда баҳоримиз бироз шашқалоқдек туюлади. Аждодларимиздан мерос бўлиб қолган «Чилла», «Тўқсон», «Ажуз-мажуз», “Ўрда ёт, қирда ёт” сингари ўзига хос «календарь»и бўларди шуларни ҳам инкор қилиб баҳоримиз жадал кириб келмоқда, куни кеча шаҳримизда қийғос гуллаган ўрикни кўрдим. Бир қувондим, бир “Ҳали эрта эмасми” дея ўйга толдим. Халқимизнинг “Яхшиликка бўлсин” деган қадрдон ибораси бор, элнинг дуоси амалда бўлади. Эзгу тилаклар ҳамма вақт бор, лекин баҳор фаслидаги бошқача, барчаси яхшиликка бўлсин. Баҳор муборак бўлсин қадрдонлар.
Мухтасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси