Бугун Самарқанд давлат университети Ўзбекистон-Финландия педагогика институти санъатшунослик факультети декани, доцент Исроил Хайриевнинг туғилган куни.

          Педагогика фанлари номзоди, доцент Исроил Хайриев 1958 йил Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. 64 ёшни қарши олган олим 42 йилдан буён Самарқанд давлат университетида бир қатор лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

          Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси Исроил Хайриевни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши