Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси, доцент Толибжон Муқимовнинг туғилган куни.
Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Толибжон Муқимов 1956 йил Самарқанд туманида туғилган. 66 ёшни қарши олган олим Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ва Самарқанд давлат университетида бир қатор лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси Толибжон Муқимовни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши

