Самарқанд давлат университети “Беҳбудий издошлари” театр труппаси аъзолари билан давра суҳбати бўлиб ўтди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети “Беҳбудий издошлари” театр труппаси аъзолари билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни университет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Зебинисо Раҳмонова очди. Талабаларнинг таклиф ва ташаббуслари билан қизиқди. Шунингдек, ушбу жамоани шакллантиришда фидойилик кўрсатган Дилафрўз Жабборованинг меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.
Жамоа аъзолари бўлган Мухлисахон Собирова, Шаҳризод Шодиев, Авазбек Тоштемировлар ўз таклифларини билдирдилар.
Тадбир якунида жамоанинг фаол аъзолари ташаккурнома ва моддий рағбатлантирилувчи сертификат ҳамда театр учун билет билан тақдирландилар.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

