Талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли такшил этиш мақсадида университетимиз талабалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди.

    Мусобақа қизғин, кўтаринки руҳда ўтказилди.

    Якуний натижаларга кўра,

    Йигитлар ўртасида 1-ўринни Абдумалик Абдусаматов (тарих факультети), 2-ўринни Улуғбек Суннатов (математика факультети), 3-ўринни Хондамир Кенжабоев (рақамли технологиялар факультети) қўлга киритган бўлса;

    Қизлар ўртасида 1-ўринни Маржона Маликова (спорт фаолияти ва санъат факультети), 2-ўринни Зебо Усмонова (спорт фаолияти ва санъат факультети), 3-ўринни Гулойим Абдуҳамитова (математика факультети) забт этди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.