Самарқанд давлат университети кимё факультети талабаси Санжар Тошбековнинг The pain of growth poems (Улғайиш азоби) номли шеърий тўплами Ҳиндистоннинг “Novateur Publication” ва Германиянинг “Globe edit” нашриётида чоп этилди. Бу китобларда шоирнинг 150 дан ортиқ турли хил мавзулардаги шеърлари мавжуд.

   - Ёшлигимдан адабиётга меҳр қўйганман. Бўш вақтим бўлиши билан китоб мутолаа қилишни, шеърлар ёдлашни хуш кўраман, - дейди Санжар Тошбеков. – Илк шеъримни 2017 йилда укам хотирасига бағишлаб ёзганман. Бу шеърим адабиётшунос олимларга мамнун бўлиб, эътироф этилган. 2018 йил Самарқанд давлат университети кимё факультетига ўқишга кирдим. Ижод қилишда давом этдим. СамДУ филология факультетининг «Шалола» ёш ижодкорлар тўгарагига доимий равишда қатнашиб, қаламимни чархладим. Устозим филология факультети Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси катта ўқитувчиси Акром Тошпўлатов. Ҳозирги кунгача 500 га яқин шеърларнинг муаллифиман. Шу билан биргаликда, халқаро “Фаровон юрт” ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси «Дўрмон» ижодкорлар клуби аъзосиман. 2021 йилда ўтказилган Ўзбекистон ривожланиш форуми назм йўналишида 3-ўринни эгалладим.  Ҳозирги кунда Санжар Исомий тахаллуси остида ижод қилиб келмоқдаман.

 

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими,

Шавкат Акрамов олган суратлар.