Самарқанд давлат университети ҳамда Латвия ҳаёт фанлари ва технологиялари университети ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилади
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Латвия ҳаёт фанлари ва технологиялари (Латвиа Университй оф Лифе Ссиенсес анд Течнологиес) университети вакили Жаноб Волдемарс Барисс ташриф буюрди.
Ундан кўзланган асосий мақсад икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдир. Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов ва Мухтор Носиров билан ўтказилган музокараларда бакалавриат ва магистратура талабалари учун қўшма таълим дастурлари ташкил этиш борасида, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг алмашинуви ҳақида фикр алмашдилар.
Хусусан, Самарқанд давлат университетида Латвия таълим маркази очиш тўғрисидаги таклиф ҳам илгари сурилди.
Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
филология факультети талабаси

