Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг Ўрозмат ва Қоратош қишлоқлари йўлида Самарқанд давлат университети боғи яратилмоқда
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси бугунги кунда вужудга келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш, уларни самарали бартараф этишда муҳим қадамлардан бири бўлди. Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг ташаббуси билан Самарқанд вилояти Қўшработ туманига қарашли Ўрозмат ва Қоратош қишлоқлари йўлининг икки тарафида умуммиллий дастур доирасида Самарқанд давлат университети боғи яратилмоқда. Айни пайтда узунлиги 1 километр, умумий майдони 4 гектарни ташкил этган ҳудудда амалий ишлар бошлаб юборилган.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

