Қадри баланд қадрликларим, мана мунаввар оппоқ тонг отди, шу тонгни қаршилаш сизу-бизга насиб этди, шукрлар бўлсин.

    Келинг, гўзаллашамиз. Бу осон. Гиналарни унутамиз. Аразламаймиз. Толибу илмдан тортиб аҳли донишгача бир-биримизга табассум ила боқамиз, нақадар ижобий қараш пайдо бўлишини ҳис қилинг. Бугун учратган ҳар бир инсонга яхшилик тилаймиз. Тоғларда бўлгансиз-а? Унда акс садо беришини эшитганмисиз? Албатта эшитгансиз. Яхшиликлар ҳам шундай бугунги мўъжаз яхшиликларимиз акс садо каби ўзимизга қайтади. Ўзимизга қайтувчи нарсалар яхши бўлсин-а, азизим. Бағрикенглик миллатимизнинг азалий ва миллий хусусиятларидан бири, бунда ҳикмат кўп. Бағрикенг бўлинг қавмимдаги инсонлар.

    Аслида эса  СИЗ Яратганнинг энг гўзал мўъжизаси-Ҳазрати Инсонсиз! Сизга берилган неъматлар бошқа мавжудотларга берилмаган. СИЗ сўз ва ақл қудрати соҳибисиз. Халқимиз “Баракасини берсин” деган иборани кўп ишлатади бу бежиз эмас, умримизнинг ҳам хайрли ишимизнинг ҳам баракасини берсин. Ёстиққа ухлаш учун бош қўяйлик дардни енгиш учун эмас. Сиз яхши инсонсиз. Ўзингизни муносиб тутинг.

 

Мухтасам Сулаймонов

Самарқанд давлат университети

психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси