Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Зебинисо Раҳмонова масъуллар ҳамроҳлигида ижарада истиқомат қилувчи талабалар хонадонида бўлди.      

         Самарқанд шаҳри Нуробод маҳалласида истиқомат қилувчи агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети талабалари Гавҳарой Алиқулова ва Умида Жўрабековалар яхши ҳолатда, етарли имкониятлар мавжуд бўлган ижара хонадонида яшаётганлиги аниқланди. Шунингдек, университет талабаларни турар-жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлими бошлиғи Дилшод Хайдаров бошчилигидаги ишчи-гуруҳ ва тьютор Нодирбек Тўхтаевнинг мунтазам равишда улар билан алоқада эканлигини ва мурожаатлари ижобий ҳал этилаётганлигини айтиб ўтдилар.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.