Самарқанд давлат университетида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давр суҳбати бўлиб ўтди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида мазкур мавзуда талабалар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни университет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Зебинисо Раҳмонова кириш сўз билан очди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилоятидаги вакили Тўлқин Амиров “Жаҳолатга қарши маърифат”, Самарқанд вилояти ИИБ ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари, майор Мурод Каттақулов “Жиноятга жазо муқаррар” мавзусида маъруза қилдилар. Шунингдек, бугунги долзарб ахборот технологиялари даврида маълумотлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш ҳақида маълум қилди.








Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

