Битирувчи талабалар ва “Enter Engineering” компанияси вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди
Самарқанд давлат университетида битирувчи талабаларга янги замонавий иш ўринларини таклиф этиш мақсадида “Enter Engineering” компанияси билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.
Университет Маркетинг бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тақдимот кўтаринки руҳда, қизғин савол-жавоблар билан ўтди. Якунда талабалар ўзларига маъқул бўлган соҳаларда рўйхатдан ўтишни мақсад қилиб олдилар.
Маълумот учун “Энтер Энгинеэринг” компанияси юртимизда амалга оширилаётган кўплаб лойиҳаларнинг қурувчиси ҳисобланади.
Батафсил маълумотни https://www.ent-en.com/ru/ сайти орқали олишингиз мумкин.











Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

