Бошқарув органлари ва кадрлар хизмати раҳбарлари учун маҳорат дарси бўлиб ўтди…
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда вилоят бошқаруви органлари ва ташкилотлардаги кадрлар хизмати раҳбарлари учун маҳорат дарси бўлиб ўтди. Бунда вилоятимиздаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Бандлик бошқармаси масъуллари ўзларининг маърузалари билан иштирок этди.
Шунингдек, 2022-2026 - йилга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг асосий вазифалари, ходимларнинг ишга кириш механизмларининг таҳлили мавзуларида батафсил тушунтиришлар берилди.
Кадрлар соҳасига оид бўладиган ҳар қандай янгиликлар ва қўшимчалар мутахассислар томонидан тез-тез таҳлил қилиниб, фикр-мулоҳазлар алмашинилса мақсадга мувофиқ бўлади, - дейди Самарқанд давлат университети ходимлар бўлими бошлиғи Ситора Абдуллаева. – Бу борада Самарқанд давлат университети ҳар доим ҳамкорликка тайёр.





Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов олган суратлар.

