Самарқанд давлат университети кутубхонасига Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “Fulbright Teaching Assistant” ва “English Teaching Assistant”(ETA) дастури координатори, америкалик Кристофер Коуэн томонидан бир қатор бадиий ва ўқув адабиётлари совға қилинди. Шунингдек, мутахассис томонидан мазкур китоблар тақдимоти ўтказилди.

    - Китоб тақдимотимиз жуда муваффақиятли ўтди, - дейди Кристофер Коуэн. - Самарқанд давлат университети талабаларининг билим олишга ва чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқиши менда ижобий таассурот қолдирди. Китоб тақдимотимиз жараёнида профессор-ўқитувчилар ва талабаларга АҚШ нинг алмашинув дастурлари ҳақида батафсил маълумот бердик. Бу ёшлар учун яна бир руҳлантириш бўлади, деган умиддаман.

    - Семинар биз учун жуда ҳам фойдали бўлди,  - дейди СамДУ халқаро таълим дастурлари факультети 1-курс талабаси Бобур Хайруллаев. – Америкалик ўқитувчимиз Кристофер Коуэн томонидан ажойиб илмий ва бадиий китоблар тақдимоти ўтказилди. Мен ушбу китоблардан инглиз тилини мукаммал ўрганишда фойдаланмоқчиман. Ўқитувчимиз бизга АҚШда ўқишни давом эттириш учун зарур йўналишлар ҳақида маълумот берди. Мен бу имкониятлардан унумли фойдаланишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Беҳруз Шамсиддинов,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.