Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги кенг нишонланди. Филология факультетида ўтказилган тадбирда олимлар Бобурнинг ўзбек мумтоз адабиёти ва давлатчилигида тутган муҳим ўрни ҳақида маълумот берди.

         Шунингдек, талабалар томонидан ижро этилган бадиий чиқишлар тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бахш этди.

***

 Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму?!

Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму?!

 

Мени хор эттию қилди муддаини парвариш,

Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?!

 

Мени ўлтурду жафои жавр бирла ул қуёш,

Эмди тургузмак учун меҳру вафоси қолдиму?!

 

Ошиқ ўлғоч кўрдим ўлимни ўзимга, эй рафиқ,

Ўзга кўнглимнинг бу оламда ҳароси қолдиму?!

 

Эй кўнгул, гар Бобур ул оламни истар, қилма айб,

Тенгри учун де бу оламнинг сафоси қолдиму?!

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати

Шавкат Акрамов олган суратлар