Онлайн танлов ғолиблари муносиб тақдирланди
Қишки таътил даврида талабаларининг бўш вақтини мазмунли, илмий-ижодий муҳитда ташкил этиш мақсадида ўтказилган онлайн танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Zakovat quiz” онлайн викторинаси, “Менинг университетим” видеороликлар танлови, “Ватанни севмоқ иймондандир” иншолар танлови ғолибларига диплом ва эсдалик совғаларини Самарқанд давлат университети биринчи проректори Зебинисо Раҳмонова ва университет Ёшлар етакчиси Аллаёр Норбоев топширди.
- Қишки таътил даврида жуда кўплаб танловлар ўтказилди, - дейди филология факультети талабаси Нафиса Файзуллаева. - “Менинг университетим” танловида қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритдим ва смартфон билан тақдирландим. Бундан жуда ҳам хурсандман.
































Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

