Бугун Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси доценти Гулбаҳор Атоеванинг туғилган куни.

          Гулбаҳор Атоева 1951 йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. 71 ёшни қарши олган олима 48 йилдан буён Самарқанд давлат университети филология факультетида турли хил лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

         Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси филология фанлари номзоди, доцент Гулбаҳор Атоевани самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши