Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети генетика ва биотехнология кафедрасининг ўнга яқин тадқиқотчилари айни пайтда ЎзРФА Микробиология институтида. Ёш олимлар жамоаси “Жанубий-ғарбий Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларида кенг тарқалган айрим галофит ўсимликларнинг экстремофил эндофит микроорганизмлари ва уларнинг биотехнологик потенциалини аниқлаш” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

    Самарқанд давлат университети генетика ва биотехнология кафедраси ва институтимиз ҳамкорлиги 2016 йилдан бошлаб давом этиб келмоқда, - дейди Микробиология институти директори, профессор Қаҳрамон Давранов. – Ушбу ҳамкорлик биргаликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш, СамДУ магистрлари ва тадқиқотчиларининг стажировкаларини ташкил этиш ҳамда илмий даражали педагогик кадрлар тайёрлашга асосланган. 2022 йил 13 январдаги ПҚ-82-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси мазкур кафедра ва институтимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни таминлайди. Келажакда кафедра олимлари билан ҳамкорликда Ссопус базасидаги журналларда илмий мақолалар чоп этиш, республика ва халқаро грант лойиҳаларида иштирок этиш режалаштирилган.

    Бугунги кунда генетика ва биотехнология кафедрасининг бир қатор олимлари ва тадқиқотчилари томонидан ўсимликлар микроорганизмлари фаолияти ва компонентларига асосланган технологиялар ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари амалиётига кенг жорий этиш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда, - дейди докторант Бегали Аликулов. – Ушбу мавзу бўйича икки томонлама ҳамкорлик кафедра ва институт илмий лабораторияларида ўтказилмоқда. Ушбу тадқиқотлар натижасида галофит ўсимликлардан қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқлари учун селектив ўсимлик микроорганизмлари културалари ажратилади. Шунингдек, микробиологик тавсифланади, ажратилган изолятлар молекуляр-генетик таҳлил қилинади. Ўсимлик микроорганизмларининг физиолого-биокимёвий хусусиятлари баҳоланади. Тадқиқ қилинган штаммларнинг маданий ўсимликларнинг ўсишини кучайтирувчанлик ва бионазоратлик хусусиятлари ўрганилади ва олинган илмий натижалар асосида самарали биотехнологиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати