Буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан ижодкор ҳайкалининг пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бунда Самарқанд вилоят ҳокимлиги, олий таълим муассасалари, халқ таълим бошқармаси, бир қатор ташкилотлар қолаверса, қардош халқ вакиллари ҳам иштирок этдилар.

        Тадбир давомида Самарқанд давлат университети талабаларининг Алишер Навоий ижодидан тайёрланган бадиий чиқишлар иштирокчиларга кўтаринкилик улашди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.