Кашфиётчи аёллар
Барчамиз дунёни лол қолдирган оламшумул кашфиётлар ҳақида эшитганмиз. Улардан кўпчилиги бугунги кунда ҳаётимизнинг асосий қисмига айланиб улгурган. Масалан, телефон, телевизор, компьютер ва ҳоказо. Аммо кундалик ҳаётимизда фойдаланиладиган шундай буюмлар борки, улар аёл кишининг ақл-заковати маҳсулидир. Инсоният тарихи давомида аёллар яратган оламшумул кашфиётлар талайгина бўлсада, кўпчилик бундан бехабар. Қуйида улардан айримларини келтирамиз.
Бугун барча мамлакатлардаги савдо дўконларида ишлатиладиган қоғоз сумка айнан аёл кишининг ихтиросидир. 30 ёшли Маргарет Найт оддий тикувчилик фабрикаси ишчиси эди. Кунларнинг бирида фабрикага газлама етказиб берувчи корхона билан баъзи келишмовчиликлар сабабли фабрика ёпилади. Маргарет ишчиларнинг ишсиз қолиб кетишларига йўл қўймаслик учун оддий қоғоздан кичик сумкалар тикишни йўлга қўяди. Аввалига кўпчилик унинг устидан кулган бўлса ҳам Маргарет яратган қоғоз сумкалар тез орада оммалашади ва бутун дунёга ёйилади. Қоғоздан ясалган харид халталари бугунги кунда ҳам дунёнинг барча ҳудудларида ишлатилади.
Ирода Бекмуродова тайёрлади

