Эмоция ҳис-туйғуга берилувчан инсонларни ҳаётимизда кўплаб учратамиз. Бунинг ҳеч ёмон томони йўқ, агар бу атрофдагилар билан муносабатни бузмаса.

    Демак, эмоция ҳис-туйғуларимизни қандай қилиб бошқаришни ўрганамиз. Асосий қоида: вазиятни ўзгартиролмасангиз, унга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

    Кайфият расво пайтда, ҳамма жойни остун-устун қилишдан олдин ушбу тавсияларни бажаришга уриниб кўринг:

    Асабийлашишни бошлаётганингизни фаҳмлашингиз билан, чуқуур нафас олиб, оёқ ва қўл мушакларингизни таранглаштиринг, сўнг тезда нафасингизни чиқариб юборинг ва бўшашиб тинчланинг. Ушбу машқни 3 марта такрорланг.

    Кўзларингизни юминг ва бир оз бўлсада шу ҳолатда ўтиринг. Ўша дамда ҳаёлингизга ёмон фикрлар келтирмасликка харакат қилсангиз, янада яхши бўлар эди, агар ёмон хаёллар келаверса, унда диққатингизни позитив ва сокинроқ нарсаларга қаратишга уриниб кўринг.

    Жаҳлингиз чиқган пайт кўзгу қаршисига келиб юзингиз ҳолатига қаранг, жаҳл қилишга бўлган иштиёқингиз тезда сўнади.

    Мувозанатли инсонлар эшикларни қарсиллатмайди, идишларни синдирмайди. Улар оҳиригача тинглашади ва бировнинг гапини бўлмайди. Гапиришга сўзлари йўқлигидан эмас, шунчаки жаҳл чиқганда ақл кетишини улар жуда яхши билишади.

 

Мухтасам Сулаймонов

Самарқанд давлат университети

психология ва ижтимоий муносабатлар факультети