Онлайн дарс жараёнлари “Таълим сифатини назорат қилиш” бўлими томонидан доимий ўрганиб борилмоқда
Дарс жараёнлари онлайн шаклга ўтказилгани муносабати билан Самарқанд давлат университетида ҳам барча таълим шакллари бўйича ўқув жараёни дарс жадвали асосида Zoom дастурида орқали олиб борилмоқда. Бундан ташқари 1-2 босқич бакалавр ва магистлар https://hemis.samdu.uz/, 3-4 босқич талабалар http://mt.samdu.uz/ ва сиртқи таълим шаклида таълим оладиган талабалар https://smt.samdu.uz/ платформасида ўзларига тегишли бўлган фанларнинг ресурсларидан фойдаланишмоқда. “Таълим сифатини назорат қилиш” бўлими ходимлари томонидан масофавий ўқитиш жараёнида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида масофавий таълим платформасига кириш, масофавий ўқитиш ҳолати кунлик мониторинг қилиниб, тегишли тартибда таклиф ва тавсиялар бериб борилмоқда.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

