Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Зебинисо Раҳмонова бошчилигида ўтказилган тадбирда таълим жараёнларининг анъанавий шаклга қайтиши муносабати билан талабаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларни ётоқхона ва ижараларга жойлаштириш масалалари муҳокама этилди.

    Тадбир танқидий ва таҳлилий руҳда ўтказилиб, декан ўринбосарлари ва тюторларга талабаларни ётоқхоналар ҳамда яхши шароитга эга бўлган ижараларга жойлаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, онлайн таълим даврида самарали фаолият кўрсатаётгани учун тарих факультети тютори Муҳайё Тошева, филология факультети тютори Нурали Ҳамидовлар алоҳида эътироф этилди.

    Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида, уларни яхши шароитларга эга бўлган ижарaларга жойлаштириш учун мурожаат ботини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.