Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат универистети халқаро таълим дастурлари факультети ўқитувчиси Ахтам Амонов, Сеул Миллий университети (Жанубий Корея), Сан Санкт-Петербург давлат университети (Россия)да Терра Гертз тўлқинлар технологияси ва молекуляр спектроскопия соҳалари бўйича изланишлар олиб борган.

    Тадқиқотчининг профессор Абдувоҳид Жумабоев илмий раҳбарлигида Элсевиер ва Ссопус базаларида турувчи журнал ва халқаро конференцияларда 20 дан ортиқ, хусусан Англия, Украина, Россия, Жанубий Корея давлатларида мақола ва тезислари чоп этилган.

    - Санкт-Петербург давлат университети молекуляр спектроскопия кафедрасида физик-олим Константин Тохадзе билан газ фазасида водород боғланишли молекуляр комплекслар тебраниш полосаларининг шаклланиш механизмлари мавзусида тадқиқотлар олиб бордим, - дейди халқаро таълим дастурлари факультети ўқитувчиси Ахтам Амонов. – Бу соҳанинг илғор янгиликларини ўрганиб келмоқдаман. Азон қатлами емирилишига сабаб бўлувчи омиллар, экология ва атроф муҳит муҳофазаси, глобал исиш, тирик организмларда биологик жараёнларга боғлиқ турли сабабларини атом-молекуляр ўлчамда ўрганиш бўйича тажриба тўпладим.  Асосийси бу борада батафсил тадқиқ қилиш имкони бўлмаётган молекулалараро таъсир кучларини ўрганиш, хусусан водород боғланишни ўрганишда аҳамиятга молик универсал моделлар таклиф қилдик…

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими