Самарқанд давлат университетида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда...

Самарқанд давлат университетида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича февраль ойига қадар 1000 дан ортиқ кўчат экилган эди. Каштан, липа, япон сафораси, Қрим қарағайи, қайрағоч каби турли манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари шулар жумласидандир.
Шунингдек, ушбу лойиҳа режага мувофиқ давом этиб, 250 га яқин сасна, арча, чинор дарахт ва кўчатлари ўтқазилди. 2022 йил ҳисобидан 900 туп мевали ва манзарали дарахтлар экиш мақсад қилинган ва бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ургут туманида жойлашган Самарқанд давлат университети қошидаги спорт-соғломлаштириш оромгоҳи ва СамДУ ботаника боғида ҳам лойиҳа доирасида ўтган мавсумда бир қатор дарахт кўчатлари ўтқазилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати