Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Алишер НАВОИЙ ҳаёти ва ижодини ўрганиш ва ўргатиш мақсадида янги лойиҳа эълон қилганини маълум қилади. Ушбу лойиҳа мақсади – “Ғурбатда ғариб” номли мақолалар тўпламини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, маърифат масканларига етказиб беришни ташкил этиш.

    Тўпламда журналистлар, ўқитувчилар, Ҳазрат ижодига бефарқ бўлмаган бошқа касб эгалари, оддий эл вакилларининг Ҳазратни тушуниш ва тушунтириш тўғрисидаги мақолалари жамланади. Мақолаларнинг болаларбоп, бошланғич синф, ўрта синф, катта синфларга мослиги, ажратилиши, шунингдек оммабоплигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

    Будан келиб чиқиб, барча қалам аҳлидан Ҳазратни тушуниш ва тушунтиришга хизмат қилувчи мақолаларингизни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига, +998 99-898-21-25 телеграмм рақамига юборишингиз сўралади. Муддат 2022 йил 10 мартгача.

    Лойиҳа раҳбари: Сирожиддин Саййид.

    Мақолаларни тўплаш, нашрга тайёрлашга масъул: Баҳодир Қобул.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати