Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, профессор Ибодулла Мирзаевнинг монографияси Белорусда чоп этилди
Самарқанд давлат университети профессори Ибодулла Мирзаевнинг “Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг Россияда ўрганилиши” (рус тилида) номли монографияси Белоруснинг пойтахти Минск шаҳрида нашрдан чиқди.
Унда буюк шоиримиз Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг Россияда, хусусан, Москва, Санкт-Петербург шаҳарларида, Россиянинг туркий тилли республикаларида қандай ўрганилганлиги таҳлил қилинган. Турли йилларда чоп этилган китобларнинг ютуқ ва камчиликлари ўрганилиб, галдаги долзарб вазифалар юзасидан фикр юритилган.
Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.

