Ўзбек давлатчилиги тарихида Зарафшон воҳаси ва Самарқанд
Самарқанд давлат университети ва ЎзР ФА Тарих институти томонидан “Ўзбек давлатчилиги тарихида Зарафшон воҳаси ва Самарқанд шаҳрининг тутган ўрни” мавзусидаги “Самарқанд ўқишлари-ИИ” республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Ушбу конференция анъанавий тарзда ўтказиладиган минтақавий ўқишлар доирасида бўлиб, дастлабки анжуман “Самарқанд ўқишлари-И” 2018 йилда ўтказилган.
Бундан асосий мақсад, Ўзбекистон давлатчилик тарихида Зарафшон воҳаси ва Самарқанд шаҳрининг тутган ўрни, турли даврларда бу ҳудудда кечган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнларни сўнгги йилларда олиб борилган янги илмий изланишлар асосида кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.
Конференция “Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги давлатлар ва Зарафшон воҳаси, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида Самарқанд, Хонликлар даврида Самарқанд шаҳрининг мавқейи, ХИХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ асрларда Зарафшон воҳаси ва Самарқанд, Истиқлол ва Янги Ўзбекистон” шўбаларга бўлиниб, мавзулар муҳокама қилинди. Маърузалар баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, таклиф ва тавсиялар кўриб чиқилди.
Илмий-амалий анжуманда 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари, халқаро илмий-тадқиқот марказларининг олимлари ўзларининг маърузалари билан иштирок этди.
Конференция иштирокчиларининг илмий мақолалари “Ўзбек давлатчилиги тарихида Зарафшон воҳаси ва Самарқанд шаҳрининг тутган ўрни” мавзусидаги “Самарқанд ўқишлари-ИИ” номли тўплам остида чоп этилади.
- Қариб уч минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек давлатчилиги тарихида Зарафшон воҳаси ва Самарқанд шаҳри муносиб ўрин тутади. Хусусан, Самарқанд бир қатор давлатларнинг пойтахти бўлиши баробарида, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида илм-фан ва маданият маркази, буюк алломларни жаҳонга етиштирган улуғ маскан, - дейди Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири, доцент Гўзал Нормуродова. - ХИХ асрнинг охири - ХХ аср бошларида Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган самарқандлик жадид маърифатпарварлари фаолияти тўғрисида маърузам билан иштирок этдим. Хусусан, Самарқанд маърифатпарварларининг минтақа миллий таълим ривожига қўшган ҳиссасини тарихий манбалар асосида ёртиб беришга ҳаракат қилдим. Конференция панденемия шароитига бўлишига қарамасдан, илм-фан аҳли томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Бу албатта қувонарли ҳолат. Ушбу конференция анъанавий тарзда давом этишини мақсадга мувофиқ деб белгилаганмиз…









Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов олган суратлар

