Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети профессорлари Нона Аванесова ва Фарҳод Ҳошимов, доцентлар Нажмиддин Ҳакимов, Фазлиддин Салоҳитдинов, Расул Мардиевларнинг туғилган куни.

Нажмиддин Ҳакимов 1938 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида таваллуд топган. 84 ёшни қарши олган Нажмиддин Ҳакимов биология факультети зоология кафедрасида фаолият олиб бормоқда. 60 йилга яқин таълим соҳасида фаолият кўрсатиб келган олимнинг 10 га яқин дарслик ва қўлланмаларидан тадқиқотчилар мунтазам равишда фойдаланиб келмоқда.

Нона Аванесова 1941 йил Боку шаҳрида таваллуд топган. Олима Самарқанд давлат университети тарих факультети археология кафедраси фаолият кўрсатиб келмоқда. 60 йилга яқин меҳнат фаолияти давомида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.

Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси мудири, профессор Фарҳод Ҳошимов 1944 йил Россия давлатида туғилган. 65 йилдан буён Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ва Самарқанд давлат универсиетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Физика факультети қаттиқ жисмлар кафедраси доценти Фазлиддин Салоҳиддинов 1951 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Тожикистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институти, кейинчалик Самарқанд давлат университетида 50 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Расул Мардиев 1958 йил Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. 42 йилдан буён Самарқанд давлат университети математика факультетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Самарқанд давлат университети жамоаси бугунги кун муносабати билан уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, меҳнат ва илмий фаолиятига омад ҳамда улкан зафарлар тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши

