Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади
Муаллиф - Салим Ашур
Онам каби суйкалсам сизга,
Ўғлим каби эркаласайдим.
Қизим каби суйсайдим сизни,
Отам каби суянсам сизга.
Жимжилоғим ёки қулоғим,
Гоҳ сирдошим, гоҳо ўртоғим.
Гулдан япроқ тўкилар, сиздан
Тўкилади хушбўй-хушбўй гул.
Жамолини битта кўрай деб
Юрагимни тешади булбул.
Kитоб нархи - 14.981 сўм.
Анвар Обиджон - Оддий Айрилиқ
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон назм, наср, драматургия, публицистика сингари жанрларда қалам тебратиб келаётган серқирра ижодкордир. Асарлари юморга бойлиги, айни чоғда, фалсафий фикрларнинг салмоқдорлиги билан ажралиб туради.Адибнинг болаларга, катталарга аталган «Жуда қизиқ воқеа», «Масхарабоз бола», «Аламазон ва Гулмат», «Ўқ ўтмас болакай», «Баҳромнинг ҳикоялари», «Балога қолган футболчи», «Кулгили тушлар», «0099 рақамли ёлғончи», «Жажжи-жажжи кулчалар», «Япалоқ товуқ», «Мулла Бақалоқ», «Даҳшатли Мешполвон» каби китоблари ўқувчилар орасида алоҳида шуҳрат қозонган.Ушбу китобга муаллифнинг бири ўта қизиқ, бири саргузаштларга бой асарлари танлаб киритилди. Булар орасида журналда босилибоқ жуда машҳур бўлиб кетган Муттивой ҳақидаги қисса ҳам бор.
Китоб нархи - 17.020. сўм.
Китоблар қаттиқ муқовада.
Мурожаат учун тел.: (93) 791-00-70, (90)918-87-86

