Сўраган эдингиз
Савол:
Мен сиртқи таълим йўналишида 2-курсда таҳсил оламан. Мутахассислигим бўйича мактабда дарс беришим мумкинми?
аноним
Жавоб:
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий талим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра сиртқи (махсус сиртқи) шаклида таълим олаётган талабалар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиши мумкин. Шунга кўра сиз таълим олаётган мутахассислигингиз бўйича ишлашингиз мумкин.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-ИЛОВА Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низомнинг 7-бандида Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагогик лавозимларга қабул қилишга йўл қўйилмайди. Яъни фақат махсус сиртқида таҳсил олаётган талаба ишлаш мумкин.
Шахриддин Муранов
Самарқанд давлат университети
ўқув-услубий бошқарма бошлиғи

