Яхши суҳбатдош бўлиш сирлари
1. Суҳбатни дўстона оҳангда бошланг.
2. Унутманг, инсоннинг исми – у учун энг ёқимли ва энг муҳим оҳангдир.
3. Одамларга очиқ чеҳра ва нимтабассум билан муносабатда бўлинг.
4. Суҳбатдошингизга чин дилдан қизиқинг!
5. Энг яхши тингловчи бўлинг! Бошқаларга кўпроқ ўзлари тўғрисида гапиришларига имконият беринг.
6. Тортишувлар пайтида маънавий баланд бўлишнинг ягона йўли, бу — тортишувдан воз кечишдир.
7. Суҳбатдошингизнинг ҳар қандай фикрига ҳурмат билан қаранг. Ҳеч қачон «Ноҳақсан» деманг.
8. Агар сиз ноҳақ бўлсангиз, тез ва кескин тан олинг.
9. Мазмунли фикрларни суҳбатдошингиз ўзиники ҳисобласин.
10. Ҳар бир масалага суҳбатдошингизнинг нуқтаи назари билан қаранг.
11. Бошқаларнинг фикри ва хоҳишларига таъсирчан бўлинг.
12. Одамга маънавий қувват берувчи гаплардан сўзланг.
Мухатасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси

