Замонамиз қаҳрамони ТОП20 талик ОТМ ни битирган ўқитувчи
Чет элдаги нуфузли университетни битириб, IELTS 8 халқаро сертификатига эга, Тошкентдаги ишни эмас, вилоятдаги мактабда ўқитувчиликни танлаб дарс бераётган замонамиз қаҳрамони фаолияти кўпчиликка ўрнак бўлади деб ўйлаймиз.
Ушбу қисқа видеофильмни барча ўқитувчилар томоша қилишларини тавсия этамиз. Айниқса, барча чет тили ўқитувчилари CEFR ва С1 сертификатга ҳаракат қилишлари зарур, шунда ойлик маошларига 80 фоизгача устама олиш имкониятига эга бўладилар. Олий тоифани олсалар яна қўшимча ойлик билан қўшимча соат олишга ҳам имкон бўлади.
Навбатдаги замонамиз қаҳрамонларини топишга ёрдам беринг ва Сиз ҳам ноутбукка эга бўлинг! Батафсил маълумот: https://t.me/uzedu/11896

