Кўпчилик йигит-қизлар ҳаётда ўз жуфтларини топишга қийналишади. Ёки топган жуфтлари кўнгилдагидек бўлмайди, ёки тополмайди. Бундай бўлишига эса сабаблар жуда кўп…

    Ўша сабаблардан бири – йигитни ёки қизни ўзига бўлган баҳосини пастлиги туфайлидир.

    Бу қандай бўлади?

    Улар ёшлигидан ота-онасидан кам мақтов эшитган бўлади, уларни кўпроқ камситишган, ўзилигини англатишмайди.

    Масалан, “Сен чиройли қиз (йигит) эмассан, хунуксан. Бу туришда ким бўласан. Сени ким келин қилади ёки ким сенга қизини беради”.

    Бу каби гаплар инсонни ўзига бўлган баҳосини пасайтираверади ва натижада улар ҳаётда ўз ўрнини топишга жуда ҳам қийналишади ёки танлаган жуфти кўнгилдагидек бўлмайди.

    Энг асосийси, улар ўзиданда пастроқ ёки ўзига умуман мос бўлмаган ноидеал жуфтларни танлашади.

    Сабаби уларнинг онг остида “Мен шу қизга (йигитга) мосман” деган ички ишонтиришлар  ўрнашиб қолганлигидир. Шу тарзда турмуш қуриб ҳаёт кечиришни бошлайди.

    Кейинчалик эса, мен идеалимдаги қизга уйланмадим, ёки турмушга чиқмаганман деб юришади.

    Аслида бунинг ҳаммасини негизи бизнинг БОЛАЛИГИМИЗГА бориб тақалади. 

    Унда бизга бўлган муносабатлар ҳозирги ҳаётимизда ўз натижасини кўрсатади.

    Шундай экан, фарзанд тарбиясида ўз қарашларингизни ўзгартиринг.

    Фарзандларингизга “Сен чиройли қизсан, ёки сен жуда ҳам кўркам йигитсан” деб тез-тез мақтаб туринг.

    Уларни ўзларига бўлган ишончини оширинг.

    “Ҳамма нарсага қодирсан, ақллисан” деган мақтовлар билан сийлаб турсангиз, эркалатиб турсангиз, ўзига бўлган баҳосини оширсангиз, ўшанда фарзандингиз улғайиб ўз жуфтини танлашда қийналмайди.

 

Мухтасам Сулаймонов

Самарқанд давлат университети

психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси