Буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий” халқаро журналининг 3-сони эълон қилинди
Журнал Самарқанд давлат университети профессори, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси мудири, профессор Ибодулла Мирзаев бош муҳаррирлиги ҳамда Tadqiqot.uz сайти ҳамкорлигида ташкил қилинди. Ушбу журнал навоийшуносликнинг долзарб муаммоларини жаҳон миқёсида тадқиқ этишга хизмат қилади.
Алишер Навоий халқаро журнали Ўзбекистон Республикаси Олий аттестацияси комиссияси томонидан филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгорларнинг диссертация ишлари юзасидан асосий илмий натижалар чоп этиш тавсия этилган илмий нашлар рўйхатига киритилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

