Истанбул университети ректори, профессор Маҳмуд АК:

        “ – Қадимий Самарқанд шаҳрига яна бир бор келганимдан хурсандман. Бизнинг Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлик алоқаларимиз мавжудлиги сабабли мен ушбу шаҳарда аввал ҳам бўлганман. Самарқанд ва Истанбул университетлари ҳамкорлик алоқалари Мирзо Улуғбек ва Али Қушчилар даврига бориб тақалади. Мен сентябрь ойида Самарқанд давлат университети куни муносабати билан ўтказилган байрам тантаналарида иштирок этгандим. Икки университетнинг бундай яқин алоқаларни ўрнатишида ташаббус кўрсатаётган Самарқанд давлат университети ректори, муҳтарам Рустам Холмуродовга ўз миннатдорлигимни билдираман. Ўйлайманки, бугунги учрашувимиз томонлар учун янада манфаатли бўлади”.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган сурат.