Давра суҳбати
Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар: "Ота юртимиздаги ўзгаришлар бизни қувонтирмоқда. Ўйлайманки, биз ҳам бунда елкадош бўлиб, ҳамкорликда иш олиб боришимиз керак.
Жамиятдаги кўп масалалар университетларга бориб тақалади. Бу кўплаб жабҳаларда намоён бўлади. Уларнинг биринчиси инсон ресурсларидир.
Бу олий таълим муассасаларига катта масъулият юклайди".
Шунингдек, Туркия олий таълим кенгаши раиси Ўзбек-турк олимларининг қадимий алоқалари кучли бўлганлигини, бугунги учрашув айнан шуни тиклаш учун ҳам хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
- Бугунги учрашувда барча ректорларни амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга чақириб қолар эдим", - дея ўз сўзини якунлади профессор Эрол Ўзвар.

