24 январь куни Самарқанд давлат университети талабалари учун онлайн дарсларга старт берилди. Физика факультети талабаларига янги 2022 йил ҳисобидан илк дарслар бошланди.

         Хусусан, физика-математика фанлари номзоди, доцент Рашид Эшбўриев томонидан 305 гуруҳ талабаларига атом физикаси фанидан “Франк герс тажрибаси” мавзусида онлайн дарс ўтди.

         Шунингдек, ядро физикаси ва астрономия кафедраси ассистенти Лочин нурмуродов 402 гуруҳ талабаларига амалий ядро физикаси ва ядро энергетикаси фанидан “Электроннинг радиацион тормозланиши” мавзусида онлайн дарс ўтди. Дарслар ZOOM платформаси орқали олиб борилмоқда...

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.