Савол:

    Барча дўстларимнинг севимли машғулотлари ва мақсадлари кўп, лекин менда ҳеч нарса йўқ.  Умуман олганда, мен нимани хоҳлаётганимни қандай тушунишим мумкин?

    Аноним

Жавоб:

    Келажаги учун бефарқ бўлмаган, орзу умидлари бўлган инсон борки, албатта ўз олдига мақсадлар қўяди.  Мақсадсиз инсон худдики чўлда кетаётган йўловчига ўхшайди. Қаерга бориши, қаердалиги ҳам номаълум инсондир. Ҳиссиётга берилманг, турли орзулар қилиш яхши аммо орзу учун ҳаракат қилиш лозим.  Дўстларингиз, атрофингиздаги инсонларнинг муваффақиятларини кўриб ичингизда “мен ҳам қачондир шундай натижаларга эриша олармиканман” деган фикрлар айланади гоҳида.  Нега? Нима учун сиз эмас? Нега улар мақсадлар қўйишади, ҳаракат қилишади, мақсадларига эришишади? Уларнинг сиздан устун томони борми?  Ҳаммаси ўзига ишончда!  Ўзингизга ишонинг, инсон қачон ўзига ишонади.  Қачонки, ўз устида ишласа, дунёқарашини кенгайтирса, билимли бўлса, инсонда ўзига нисбатан ҳурмат ва ишонч пайдо бўлади.  Ҳозир ривожланиб бораётган замонда “Олма пиш, оғзимга туш” деб яшаш ярамайди.  Ҳеч ким сиз учун ниманидир бажариб бермайди, ҳаммасини ўзингиз бажаришингиз, ҳаракат қилишингиз лозим.  Ўқинг, ўрганинг ва ўз қизиқишларингизни аниқланг!  Кунлик, ҳафталик, ойлик, йиллик режалар тузинг. Ўз келажагингиз учун қайғуринг.

 

Дилдора Сулаймонова
Самарқанд давлат университети
психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси