Ўлчов
Қаро қошим чимириб,
Ерга ётиб чалқанча
Ҳисоблардим ўй суриб,
"Осмонгача йўл қанча?"
Бугун соқолим қашлаб,
Шу ҳолимдан кулганча.
Ўй сураман ёнбошлаб,
"Ер остига йўл қанча?"
Умаржон Химматов,
Самарқанд давлат университети
филология факультети талабаси

