Савол:

    Мен ўтган йили ўқишга кирган эдим. Февраль ойигача ўқидим. Шароитим ўта оғирлиги сабаб, ўқишга боролмай қолдим. Шу тариқа якуний имтиҳонларга ҳам иштирок этмадим. Маҳаллада ҳам рўйхатда тураман. Тўлов шартномамни тенг ярмини тўлаганмиз. Ҳозирда менга ўқишимни биринчи курсдан   қайта тиклаш учун имконият бериладими?

    Аноним

Жавоб:

    Албатта, сиз ўқишингизни биринчи курсдан қайта тиклашингиз мумкин. Сизни саволингиздан 2020-2021 ўқув йилида қишги семестрдаги имтиҳонлардан бирортасини ҳам топширмагансиз. Шу сабабли қайси олий таълимга ўқишга кирган бўлсангиз, ўша олийгоҳга бориб, ўқишни тиклаш учун июль ойидан августгача бўлган муддатда ариза ёзишингиз мумкин.

 

Шахриддин Муранов

Самарқанд давлат университети

ўқув-услубий бошқарма бошлиғи