21 январь 2022 йил Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети мутасаддилари томонидан брифинг ўтказилади.

         Брифингда 2022 йил 24 январь - 24 февраль оралиғида СамДУ нинг кундузги ва кечки, сиртқи  бакалавр шунингдек,  магистратура босқичлари учун онлайн таълимнинг ташкил этилиши ва олиб борилиши, якуний имтиҳонлар ўтказилиши юзасидан маълумот берилади.

         Брифингни СамДУ нинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатишингиз мумкин.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.