Муносабат
19 январь куни «Ўзбекистон» телеканалининг Муносабат кўрсатувида Президентимизнинг олий таълим муассасаларига мустақиллик бериш тўғрисидаги қарорининг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди. Унда Самарқанд давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов иштирок этиб, университетимизда мазкур қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

