2022 йил 18 январь куни академик Бахтиёр Назаров 77 ёшида вафот этди
Академик Бахтиёр Назаров 1945 йил 17 сентябрида Тошкентда туғилган. Бахтиёр Назаров Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Фанлар академияси академиги, ўзбек адабиётшунослигидаги йирик олим, кўплаб шогирдларнинг устози эди.
Бахтиёр Назаровнинг илмий ишлари ХХ аср ўзбек адабиёти тараққиёти, танқидчилик ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва адабий алоқа масалаларига бағишланган. Тадқиқотларида Фитрат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов маҳорати ўрганилган. Ойбекнинг 20 жилдли “Мукаммал асарлар” тўпламини нашрга тайёрлашда қатнашган.
Самарқанд давлат университети марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

