“Навоий олами” деб номланган ушбу асар ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ва унинг ижодига бағишланган
Бу ижод тасвирий санъатнинг графика турига мансуб бўлиб, у гризайл усулида чизилган. Асар композицияси марказида Алишер Навоий сиймоси тасвирланган. Асарнинг ўнг ва чап томонида машҳур «Хамса» асаридаги Фарход ва Ширин, Лайли ва Мажнун образлари унинг саҳродаги тасвири, саҳро табиати ва саҳро оҳуси график-бадиий услубда акс эттирилган. Шу билан биргаликда Фарход ва Ширин образи, уларнинг севгиси ва оқ булутлар бағрида эркин парвоз этаётган лайлак кўрсатилган. Чизгининг пастки қисми марказида эса ёш Навоийннг ижод оғушидаги характерли ҳолати ва “Сабъаи сайёр” достонидаги шарқ гўзаллари, занжирбанд шер ва тўтиқуш тасвирлари ҳам график-бадиий услубда моҳирона намойиш этилган.
Жамолиддин Раҳматов
Самарқанд давлат университети
спорт фаолияти ва санъат факультети ўқитувчиси

