Мардлар қўриқлайди Ватанни
Самарқанд давлат университетида 14 январь Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди. Семинар СамДУ сирқти (махсус сиртқи) бўлим томонидан ташкил этилди.
Тадбирни университет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Зебинисо Рахмонова очиб бериб, барча иштирокчиларни байрам билан самимий қутлади.
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганига 30 йил тўлди. Бундай қисқа вақт давомида миллий армиямиз ҳеч бир мамлакатдан ортда қолмайдиган даражага эришди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси подполковниги Шоирахон Мирабдуллаева. - Она юртини севиш, уни кўз қорачиғимиздек асраш, осойишталиги ва фаровонлиги учун курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Бугунги кун барчага муборак бўлсин!





Самарқанд давлат университети
сиртқи (махсус сиртқи) бўлими

