Самарқанд давлат университетининг 6-сонли талабалар турар жойида беш нафар талаба қишки таътилни ўтказмоқда. Ётоқхонада талабалар учун барча шароит ва қулайликлар мавжуд бўлиб, уларнинг таътилдаги бўш вақти илмий-ижодий ташкил этилмоқда.

         Самарқанд давлат университети талабаларни турар-жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлими бошлиғи Дилшод Хайдаров талабалар билан учрашиб, самимий суҳбатлашди. Талабаларга бадиий китоблар совға қилинди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.