Эртага талабалар учун онлайн олимпиаданинг биринчи куни. Қайси фанлардан олимпиада бўлади? Рўйхатдан ўтиш якунландими?
Самарқанд давлат университети онлайн фан олимпиадасида иштирок этмоқчи бўлиб, рўйхатдан ўтган иштирокчилар https://olimpiada.samdu.uz/reg-users.php ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтганлигини текшириб кўришлари мумкин.
Бугун 16:00 дан бошлаб қуйидаги фан йўналишларида рўйхатдан ўтиш якунланади:
- Тарих (мутахассислик фанлари бўйича);
- Экология (мутахассислик фанлари бўйича);
- Физика (мутахассислик фанлари бўйича);
- Миллий ғоя, ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
12.01.2022 куни шу фанлар бўйича қуйидаги вақтларда олимпиада бўлиб ўтади.
16:00 дан 17:00 гача
- Тарих (мутахассислик фанлари бўйича);
- Экология (мутахассислик фанлари бўйича);
17:00 дан 18:00 гача
- Физика (мутахассислик фанлари бўйича);
- Миллий ғоя, ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
Эслатиб ўтамиз olimpiada.samdu.uz сайти орқали рўйхатдан ўтилади. Онлайн олимпиада olimpiada.samdu.uz сайти орқали бўлиб ўтади.
Логин ва парол olimpiada.samdu.uz платформасига киритилган телефон рақамга рўйхатдан ўтиш якунлангандан кейин онлайн олимпиада бошланадиган вақтга қадар юборилади

